Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқдаги оилаларнинг муаммоси ҳал бўлди — ҳокимлик ваъдасини ўз муддатида бажарди
21 июль куни сайтимизда Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, «Хўжа Исмоил» МФЙда яшовчи уйи бузилган фуқаролар дуч келган айрим муаммолар юзасидан «Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Муаммо юзасидан Пайариқ туман ҳокимининг ўринбосари Шавкат Тошпўлатовга қўнғироқ қилганимизда, у ҳақиқатдан ҳам ҳалигача уй эгаларига пул берилмагани, пул туман бюджети томонидан ажратилишини таъкидлаган эди. Ҳоким ўринбосари туман бюджетидан айни дамда шу мақсад учун маблағ ажратилгани, бузилган уйлар 850 миллион сўмга баҳоланганини билдириб, бу борада ҳозир Республиканинг рухсати кутиб турилгани, 1–2 кунда фуқароларга маблағ ажратилишини айтган эди.
Ушбу воқеа юзасидан таҳририятимизга мурожаат қилган А.Йўлдошевнинг қўнғироқ қилиб билдиришича, туман ҳокими, сенатор А.Жўраев 22 июль куни фуқаролар билан учрашган ва уларнинг ташвишлантираётган муаммо албатта бугун-эрта ҳал бўлишини билдирган. Пайариқ туманидаги мутасадди раҳбарлар бугун оилаларга 850 миллион сўмга яқин товон пулини тўлиқ топширишган.
«Қишлоғимизда байрам бўлиб кетди, одамлар сизлардан ҳам, мурожаатимизга «лаббай» деб жавоб берган мутасадди раҳбарларимиздан ҳам хурсанд, эртадан ҳамма янги ватанини қуришга киришади», дея ўз миннатдорчилигини билдиради А.Йўлдошев.
Мавзуга оид
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
19:21 / 29.04.2025
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди
16:10 / 22.03.2025