Мисрда яна портлаш, қурбонлар бор
Синай ярим оролининг шимолидаги Ал-Ариш шаҳри яқинида жойлашган назорат-ўтказиш пункти ёнида портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида етти инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари матбуот хизмати фейсбукда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, террорчилар назорат-ўтказиш пунктига жипда келиб, уни кишилар тўпланиб турган жойда портлатиб юборишга уринишган. Бироқ, Миср ҳукумат қўшинларининг танки террорчиларнинг йўлини тўсиб қўйгани айтилмоқда.
Шундан сўнг жангарилар ҳарбийлар билан отишмага киришишди, кейинчалик танк ёнидаги автомобилни портлатиб юборишди.
Воқеа оқибатида тинч аҳоли вакилларидан етти нафари ҳалок бўлди: уч эркак, икки аёл ва икки нафар бола.
Матбуот хизматидан аниқлик киритишларича, агарда автомашина ўтказиш пунктида портлаганида, ўнлаб инсонлар қурбон бўлган бўларди.
Аввалроқ Миср хавфсизлик кучлари Синай ярим ороли шимолида 30 жангарини йўқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
12:32 / 06.11.2024