Париж марказида Сена дарёси қирғоғига улкан кашалот "чиқиб қолди"
Франция пойтахти аҳолиси ва сайёҳларни Муқаддас она черкови яқинида жойлашган соҳилбўйига чиқиб қолган улкан кашалот жасади қўрқитиб юборди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда.
Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, ҳақиқий кашалотникига ўхшаш бу "жасад" маҳаллий усталар томондан яратилган бадиий инсталляция бўлган.
Маҳаллий аҳоли томондан "Моби Дик" романидаги персонаж шарафига Капитан Бумер деб аталган бу кашалот Сена дарёси қирғоғига Captain Boomer Collective деб номланган ижодий гуруҳ вакиллари томондан етказилган.
Айтиш жоизки, ушбу гуруҳ кашалотнинг бу моделини китлар ва инсонларнинг уларнинг яшаш муҳити – океанга ҳалокатли таъсири ҳақидаги маълумотни тарқатиш учун қўллаб келади.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024