Жамият | 18:32 / 26.07.2017
24381
2 дақиқада ўқилади

«Ташувчи» 50 ёшга тўлди

Жейсон Стэйтем модель сифатида иш таклиф этишганида ўттиз ёшдан ошганди. У жинсиларни реклама қилиш билан шуғулланди. Бунга қадар эса у кўчада сотувчи, сувга сакраш бўйича Британия миллий жамоаси аъзоси бўлган, жанговар санъатлар билан жиддий шуғулланиб, кўча театрини ўрганган. 

Бироқ, Стэйтем моделлик бизнесида узоқ вақт қолмади – унинг иш берувчиси (ҳамда бир вақтнинг ўзида Гай Ричининг «Қарталар, пуллар, икки тўппонча» фильмининг сармоядори) режиссёрга салоҳиятли йигитни кўрикдан ўтказиш таклифи билан чиқди. У тўрт нафар ёш жиноятчидан бирининг образини яратди. Шундан сўнг Стэйтем Ричи билан ҳамкорликни давом эттириб («Катта пул» комедияси), Ҳолливуд студияларидан таклиф олди, «Ташувчи»даги бош ролдан сўнг эса жангари жанридаги «янги» қаҳрамонлардан бирига айланди. 

Ҳозирги кунга келиб у қирқдан ортиқ фильмда суратга тушиб улгурди, улар орасида «Ташувчи»нинг давоми, «Адреналин»нинг икки қисми, «Форсаж»ларнинг сўнгги қисмлари ва Сильвестр Сталлоненинг «Тўхтатиб бўлмайдиганлар»нинг барча уч қисми бор. 26 июль куни эса Жейсон Стэйтем 50 ёшга тўлди.

«Механик: Тирилиш» (2016) фильмидан кадр

«Қарталар, пуллар, икки тўппонча» фильмидан кадр (1998)

«Катта пул» фильмидан кадр (2000)

«Ташувчи» фильмидан кадр (2002)

«Адреналин» фильмидан кадр (2006)

«Механик» фильмидан кадр (2011)

«Колибри эффекти» фильмидан кадр (2012)

«Тўхтатиб бўлмайдиганлар-3» фильмидан кадр (2014)

Актёрлар Жейсон Стэйтем ва Ҳаррисон Форд 67-Канн кинофестивалида, 2014 йил

Жейсон Стэйтем ва унинг маҳбубаси Роуз Ҳантингтон-Уайтли

Мавзуга оид