Жаҳон | 21:07 / 27.07.2017
18364
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда барча меҳмонларга чопон беришга қарор қилинди

Фото : Eurasia International Film Festival

Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев интернетда машҳур бўлиб кетган, актёр Николас Кейж эгнидаги каби чопонни вазирликнинг барча меҳмонларига совға қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан нашри хабар бермоқда

"Бу, фикримча, халқимизнинг гениал, гўзал удумидир, у актёр юз ифодаси туфайли мемга айланди", деб айтган Абаев матбуот-анжуманда. 

Чопон Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларида миллий кийим ҳисобланади. 

Кейжнинг Остонадаги "Евразия" кинофестивалига ташрифи уни янги мем қаҳрамонига айлантирди. Интернет фойдаланувчилари Кейж қайғули қиёфада таниқли скрипкачи ва Қозоғистон санъат миллий университети ректори Айман Мусахожаева билан биргаликда тушган сурати устидан ҳазил-мутойиба қилганлар.

Мавзуга оид