АҚШ Японияга бир қисм ерини қайтариб берди

Фото: CCO
АҚШ Японияга Окинава префектурасида жойлашган Гинован шаҳридаги 4 гектар ер майдонини қайтариб берди.
Бу ерда АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси авиабазаси жойлашган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу ҳудудда конвертопланларнинг парвоз қилиши аҳолига хавф солади. Натижада базани Хэноко туманига кўчиришга қарор қилинган.
Мутахассисларнинг айтишича, ернинг қайтарилиши АҚШнинг ўз қўшинларини бу ҳудуддан олиб чиқиб кетиши охир-оқибат қотган жойдан силжиганини кўрсатишга уриниши ҳисобланади.
Kyodo ахборот агентлигининг маълум қилишича, маҳаллий аҳоли ва ҳукумат АҚШга тегишли Футэмма авиабазасининг Окинава ташқарисига тўлиқ олиб чиқилишини талаб қилмоқдалар.
Мавзуга оид

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35