Жаҳон | 09:32 / 01.08.2017
14385
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда

Фото: РИА Новости

Қозоғистон жанубида бўлиб ўтаётган халқаро армия ўйинларида дунёнинг 18 мамлакатидан келган 400 дан ортиқ ҳарбийлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда. 

"18 мамлакатдан келган 400 ҳарбий хизматчи халқаро армия ўйинларида иштирок этмоқда. У бугун Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида бошланади", — дейилади хабарда. 

АрМИ-2017 иштирокчилари мусобақа бошланиши аввалида Қозоғистон биринчи мудофаа вазири Сагадат Нурмагамбетов хотирасини ёд этишди. Тантанали маросимда Жанубий Америка, Осиё, Африка ва Европа мамлакатлари ҳарбийлари иштирок этишди. 

АрМИ-2017 1-9 август кунлари Олотов тоғларида бўлиб ўтади. Унда 18 мамлакат: Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Венесуэла, Греция, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Россия, Тайланд, Тожикистон ва ЖАР ҳарбийлари қатнашмоқда. 

Мавзуга оид