Фан-техника | 12:20 / 02.08.2017
20092
1 дақиқада ўқилади

Beeline‘нинг 4G тармоғи Ўзбекистоннинг 11 шаҳрида ишга туширилди

Алоқа оператори Beeline 4G қоплами ҳаритасида Ангрен, Андижон, Бекобод, Ғиждувон, Қарши, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари пайдо бўлди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: «LTE аввал ишга туширилган Тошкент, Бухоро, Зарафшон ва Навоий шаҳарларини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда 4G тармоғи дадил равишда республиканинг 11 шаҳрида таъминланган. Бизнинг яқин келажакдаги режаларимизда – бу сонни икки маротабага кўтаришдир, айни пайтнинг ўзида эса юқори тезликдаги мобил Интернетдан Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси фойдаланишлари мумкин».

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Мавзуга оид