Жаҳон | 09:55 / 03.08.2017
5686
1 дақиқада ўқилади

АҚШда хавфли кимёвий моддалар олиб кетаётган вагонлар издан чиқиб кетди

Фото: AP

CSX компаниясининг заҳарли моддалар ташиётган юк поезди Пенсильвания штатида издан чиқиб кетди. Таркиб Чикагодан Нью-Йорк штатидаги Селкерк шаҳрига кетаётган бўлган.

“РИА Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, 32 та вагондан нефть гази ва суюлтирилган олтингугурт бўлган 2 та вагондан бу моддалар сизиб чиққан. Авария жойида ёнғин чиққан. Ёнғинни ўчиришнинг ҳозирча иложи бўлмаган. Воқеа жойи яқинида яшовчи барча одамларни эвакуация қилишга қарор қилинган. Ўз уйларини Хайндмэн шаҳри аҳолиси – 900 га яқин киши тарк этиб туришига тўғри келган.

Пенсильвания губернатори Том Вольфнинг айтишича, мутахассислар воқеанинг одамлар саломатлигига эҳтимолий таъсирини ўрнатиш учун зарур тадқиқотлар ўтказмоқдалар.

Мавзуга оид