Ўзбекистон | 18:05 / 03.08.2017
30581
1 дақиқада ўқилади

Бобур Алихонов МТРКнинг янги раиси бўлди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбариятидаги ўзгариш ҳақида расмий маълумот берилди.

2 август куни раисликдан кетган Хуршид Мирзоҳидов ўрнини таниқли журналист Бобур Ботирович Алихонов эгаллаган.

У ҳозирда компания раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 

Бобур Алихонов апрель ойидан буён компания раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У 1983 йилдан бери телевидениеда турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид