Жамият | 17:02 / 04.08.2017
35049
2 дақиқада ўқилади

Узоқ танаффусдан сўнг Аюб Шаҳобиддиновдан янги фильм - "Темур"

Фото: Instaram/@elyor_makhkamov

Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов бадиий раҳбарлигида "Темур" номидаги янги фильм суратга олинмоқда. Тасвирга олиш ишларининг дастлабки қисми Жиззах вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фильмнинг сцернарий муаллифи Нодир Мўминов бўлиб, унда бош қаҳрамонларни Алихан ҳамда Элёр Маҳкамовлар гавдалантирмоқда. Бош роль ижрочисининг Кун.uz мухбирига берган маълумотига кўра, картинада нафақат ўзбек, балки Қозоғистон, Россия, Ҳолливуд актёрлари ҳам иштирок этади. 

Куз ойининг ўрталарида катта экранларга чиқиши режалаштирилган "Темур" фильмининг воқеалари халқаро терроризм ва унга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ватанпарварлик, хоинлик, садоқат туйғулари илгари сурилган. 

Катта актёрлар таркиби орасида Мирза Азизов, Фурқат Файзиев, Борис Ғофуржоновларни ҳам учратиш мумкин. Шунингдек, картинада барчага севимли "Абдуллажон" фильмида Абдуллажон ролини ижро этган Шуҳрат Қаюмов ҳам суратга тушмоқда. 

Ҳозирда суратга олиш жараёнидан олинган дастлабки кадрларни томоша қилишингиз мумкин.