Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Халқаро коалиция Раққадаги шифохонага фосфорли бомбалар билан зарба берди
АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Раққа шаҳридаги шифохонагаа фосфорли бомбалар билан зарба бердии. Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги "Қизил ярим ой" жамиятининг маҳаллий бўлими вакилига асосланиб хабар қилмоқда.
"Шифохона 20 дан ортиқ снаряд билан бомбардимон қилинди. Бунда электрогенераторлар, тиббий ёрдам машиналари ва шифохона бўлинмалари нишонга олинди", — деган Сурия "Қизил ярим ой" жамияти раҳбари ўринбосари Дина Ал-Асаад.
Унинг сўзларига кўра, шифохонада ИШИД террорчилари бўлмаган. Ал-Асаадга кўра, тиббий муассаса шаҳардаги 100 мингга яқин фуқарога тиббий хизмат кўрсатган.
ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция фосфорли бомбалардан халқаро меъёрларга мувофиқ фойдаланаётганини таъкидлаб келади. Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса, бу бомбалардан фойдаланишни танқид қилиб келади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025