Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ҳакам «Фейеноорд»нинг голини бекор қилиб, дарвозасига пенальти белгилади
Видео: Ҳакам «Фейеноорд»нинг голини бекор қилиб, дарвозасига пенальти белгилади
Нидерландия Суперкубоги учун «Фейеноорд» ва «Витесс» клублари ўртасида кечган баҳсда ўйин ҳаками Данни Маккели «Витесс» ҳужумчиси Тим Матавжга нисбатан жарима майдончаси ҳудудида ишлатилган қўполликни кўрмай қолди ва ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Бу вазиятда қарши ҳужумга ўтган «Фейеноорд» эса гол урди. Аммо қанот ҳаками роттердамликлар қоида бузишгани ҳақида хабар берди.
Бу эпизодни ҳал қилиш учун Маккели видеотакрор тизимидан фойдаланди ва «Фейеноорд» ҳужумчиси Николай Йоргенсеннинг голини бекор қилиб, «Витесс» 11 метрли жарима зарбасини ижро этиши кераклигини кўрсатди. Пенальтини Александер Бюттнер аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса «Фейеноорд» устун келиб (4:2), Нидерландия Суперкубогини қўлга киритди.
Мавзуга оид
02:27 / 26.05.2022
«Рома» ва Шомуродов илк бор ўтказилган Конференциялар Лигасида ғолиб бўлди
21:07 / 25.05.2022
Шомуродов мавсумни еврокубок билан якунлайдими? «Рома» - «Фейеноорд» финали олдидан
01:05 / 03.05.2019
“Фейеноорд” футболчилари 120 болага қарши антиқа учрашув ўтказди (видео)
02:11 / 27.09.2017