Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миннесота губернатори Блумингтон масжидидаги портлашни теракт деб атади
АҚШнинг Миннесота штати губернатори Марк Дейтон Блумингтон шаҳридаги ислом марказидаги портлашни теракт деб атади. "Қандай даҳшатли, пасткаш, қўрқоқона акт амалга оширилди. Миннесота учун бундай разил ҳодисалар хос эмасдир", деб айтган сиёсатчи ва жиноят "тоқатсизлик негизида" амалга оширилганини таъкидлаб ўтди.
Воқеа 5 августда эрта тонгда содир бўлган. Портловчи қурилма масжидга, тахмин қилинишича, ойна орқали улоқтирилган. Бу вақтда масжидда ибодатга келган 20 га яқин одам бўлган. Портлаш оқибатида ёнғин чиққан, бироқ уни тезда ўчиришга муваффақ бўлинган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Штатнинг мусулмонлар жамияти портлаш ташкилотчилари ва ижрочилари ҳақидаги исталган маълумот учун 10 минг долларлик мукофот пули ваъда қилган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025