Жаҳон | 18:27 / 07.08.2017
4305
1 дақиқада ўқилади

Мисрда собиқ президент Мурсийнинг 12 тарафдори ўлим жазосига маҳкум этилди

Фото: AFP

Миср жиноий суди душанба куни 2013 йилнинг августида Қоҳирадан жанубда жойлашган Ал-Минё вилоятидаги полиция бўлинмасига ҳужум қилишда иштирок этган 12 кишини ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда “Ал-Ахрам” нашри портали хабар бермоқда.

Бу иш бўйича бир юз қирқ киши умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

Таъкидланишича, суд қарори якуний бўлиб, у мамлакат юқори муфтийсининг ижобий хулосасидан сўнг чиқарилди. 

Тергов маълумотларига кўра, барча судланганлар мамлакатда тақиқланган “Биродар мусулмонлар” ҳаракати аъзолари бўлган ва 2013 йилнинг августидаги ҳодисаларда иштирок этишган. Ўшанда Мисрда президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилгач, куч тузилмалари билан тўқнашувлар келиб чиққанди.

Мавзуга оид