Фан-техника | 15:10 / 09.08.2017
12884
1 дақиқада ўқилади

Beeline‘нинг 4G тармоғи Нукус, Термиз, Урганч ва Хива шаҳарларида ишга туширилди

Алоқа оператори Beeline LTE тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда ва 4G Нукус, Термиз, Урганч ва Хива шаҳарларида ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

«4G стандарти мобил Интернетнинг энг фаол фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Янги тармоқда маълумотларни узатиш тезлиги алоқанинг ўтган авлод тармоқлари тезлигидан бир неча баробар юқори. Ишонамизки, абонентларимиз янги технологиянинг барча имкониятларини яхши баҳолайдилар», — воқеани шарҳлайди Unitelнинг техник директори Евгений Ключев.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда юқори тезликдаги 4G Интернети Тошкент, Ангрен, Андижон, Бекобод, Ғиждувон, Жиззах, Зарафшон, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида амал қилади. Тармоқ LTE 850 (band 18 ва band 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан beeline.uz  сайтида танишиш мумкин.
 

Мавзуга оид