Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Одноклассники» янги хизмат турини тақдим этади
«Одноклассники» ижтимоий тармоғи жорий йилнинг сентябрь ойидан хорижга чиқиш паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларни олиш имконини берувчи сервисни ишга туширмоқчи. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Ижтимоий тармоқ "Давлат хизматлари" порталига кириш имконини яратади. Биринчи босқичда автомобилни рўйхатдан ўтказиш, жарималарни тўлаш каби 12 опция мавжуд бўлади. Компания келгусида давлат хизматидаги бошқа талабгор хизматларни қўшишни режалаштирмоқда.
Хизматлардан сайтнинг веб-версияси билан бирга мобил иловалардан ҳам фойдаланиш мумкин.
«Одноклассники» матбуот хизматида янги сервис ишга туширилишга тайёр экани тасдиқланди.
"Ҳозирда биз "Давлат хизматлари" портали билан янги сервиснинг механикаси ва техник хусусиятларига доир музокаралар олиб бормоқдамиз", - дея таъкидлашди компания вакиллари.
Бугунги кунда "Давлат хизматлари" порталида 50 миллион россиялик рўйхатдан ўтган. Сервис ишга туширилгандан кейин ижтимоий тармоқ орқали рўйхатдан ўтиш мумкин, лекин рўйхатдан ўтганликни тасдиқлаш учун барибир ё электрон имзо қўйиш, ёки марказга борганда имзолаш талаб этилади.
Мавзуга оид
14:05 / 10.03.2025
Давлат хизматларини туман кесимида баҳолаш тизими – бу одамларга нима беради?
12:38 / 24.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
15:53 / 17.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги режалар бўйича маълумот берилди
16:20 / 27.12.2023