Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадам Тюссо музейида мумдан ишланган янги ҳайкал пайдо бўлади
Мадам Тюссо музейи твиттерда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг мум ҳайкали устида иш олиб борилаётганини айтиб ўтди.
Ҳайкални жорий йилда Лондонда кўриш мумкин бўлади.
Мэйнинг ҳайкали сиёсат соҳасидаги бошқа “оғир вазнлиларнинг нусхалари” сафидан жой олади. Улар орасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель бор, деб ёзмоқда The Guardian.
Бош вазирнинг мум ҳайкали айнан қандай кийимда бўлиши номаълум: музей бу борадаги маълумотни сир сақламоқда, бироқ Мэйнинг кўпчилик эътиборини ўзига тортувчи коллекциясидаги либослардан бирининг аниқ нусхаси яратилишига ваъда берилган.
2016 йилнинг бошида мадам Тюссо музейида қиролича Елизавета II ва унинг оиласи антиқа кийимларда тақдим қилинганди.
Мавзуга оид
19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
11:50 / 22.02.2025
“Титаник” чекув хонасидаги олтин қандил АҚШда музейга қўйилди
13:30 / 11.02.2025