Пульсингиз меъёридами - буни қандай билиш мумкин?
Пульсни қандай ўлчаш мумкин?
Пульс — бу юракнинг бир дақиқада қанча уришини кўрсатувчи белги.
Агар жарроҳлик операцияси ўтказилмаса, юракнинг ўзини бевосита кўра олмаймиз. Шунинг учун пульсни ўлчаганда артериялар деворларининг қисқаришидан фойдаланамиз: юрак уларга қон "ҳайдаганда" улар ҳам иккиланади.
Пульс частотасини текшириш учун бармоқлар учини артерия ўтадиган жойга қўйинг ва зарбаларни ҳис қилиш учун шу жойни босинг. Бир дақиқа мобайнида урувчи зарбалар сонини ҳисобланг - ана шу пульс бўлади. "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Артерия терига яқин ўтадиган жойлар:
Фото: lifehacker
Пульсни аниқлаш учун энг қулай жойлар - билак ва бўйин соҳасида: бу соҳаларда нафақат шифокорлар, балки деярли ҳамма пульсни сезади. Болаларда сон артериясида пульсни ўлчаш осонроқ кечади, янги туғилган чақалоқларнинг пульсини эса бошидан кузатиш мумкин.
Бўйин билан эҳтиёт бўлиш керак. Агар бўйиндаги артерияни қаттиқроқ босиб юборилса, бош айланиб кетиши мумкин, шунинг учун бўйиндан пульс ўлчаганда ўтирган ёки ётган ҳолатда ўлчаш тавсия этилади.
Нормал пульс қандай бўлиши керак?
Пульс доимо бир хил бўлавермайди, шу боис меъёрий зарбалар сонини аниқ кўрсатиб бўлмайди. Фақат диапазоннигина кўрсатиш мумкин. Қуйидаги жадвалда минимал пульсдан максималгача бўлган кўрсаткичлар берилган.
Пульс меъёрдан баланд бўлса, нимани билдиради?
Организмнинг умумий ҳолати билан бирга атроф-муҳит ҳам пульсга таъсир ўтказади. Жазирамада, жисмоний машқлардан кейин, стрессда ёки тик оёқда турганингизда юрак тезроқ уради. Инсондаги касалликлар ва баъзи дорилар ҳам пульсга таъсир кўрсатади: улар пульсни тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин.
Агар юрагингиз вақти-вақти билан тезроқ ёки секинроқ ураётганини сезсангиз, бошингиз айланиб, ўзингизни ланж ҳис қилсангиз, шифокорга мурожаат қилинг. Эҳтимол, бу бирор касаллик белгиларидир.
Мавзуга оид
13:11 / 07.11.2021
Кузги таътилда болани нима билан банд қилиш мумкин?
16:31 / 12.10.2021
Шамоллаган болани даволашда йўл қўймаслик керак бўлган хатолар – шифокор тавсиялари
12:22 / 01.07.2021
Фирибгарларга алданиб қолмаслик бўйича етти тавсия
12:12 / 24.11.2019