Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятларда тери-таносил диспансерлари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 563-сон қарори билан 2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Унинг асосий йўналишлари:
• дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
• дерматовенерологик касалликлар ва уларнинг асоратларини профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш;
• аҳолининг дерматовенерологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий юқори технологияли услубларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш;
• кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
• дерматовенерология хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Дастур доирасида Қашқадарё, Навоий, Сирдарё тери-таносил диспансерлари ҳамда Шаҳрисабз вилоят тери-таносил касалхонасининг қурилиши кўзда тутилган. Яна 11 та шундай объектлар реконструкция қилинади ва 1 таси капитал таъмирланади.
Дастурни молиялаштиришнинг умумий ҳажми – 57,6 млрд сўм ва 6 млн АҚШ доллари.
Шу билан бирга келгуси йилда қуйидагилар ташкил этилади:
1 – вилоят марказларидан узоқда жойлашган аҳолини тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда Бекобод шаҳри, Денов, Тўрткўл ва Янгиқўрғон туманларида туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери.
2 – Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидаги дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси.
У мазкур соҳада замонавий илмий ютуқларни ривожлантириш ва татбиқ этиш, эпидемиологик ҳолат мониторинги ҳамда дерматологик касалликлар ва уларнинг асоратларини профилактика қилишнинг самарали дастурларини ишлаб чиқиш бўйича мувофиқлаштириш-услубий ишлар билан шуғулланади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025