Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия: 15 мамлакатда таркибида кимёвий модда бўлган тухумлар аниқланди
26 сентябрь куни таркибида фипронил бўлган тухумлар ишига қизиққан томонлар учун навбатдан ташқари учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақида Еврокомиссия (ЕК) вакили Мина Андрееванинг сўзларига асосланиб, RT хабар берди.
"Еврокомиссия фипронил билан боғлиқ можаролар бўйича фавқулодда учрашув ташкил қилишга қарор қилди. Биз керакли барча маълумотларга эга бўлмоқчимиз, шу боис учрашув 26 сентябрга режалаштирилди. Учрашув мақсади - ушбу вазиятдан керакли хулоса чиқариш", - дейди Андреева.
Бундан ташқари, кимёвий моддали тухумлар билан боғлиқ ҳолат 15 давлатда кузатилгани маълум қилинди.
"Тўрт мамлакат - Нидерландия, Бельгия, Германия ва Францияда фипронилдан фойдаланган паррандачилик фермалари блокланди. Бу фермалар маҳсулотлари Швеция, Буюк Британия, Ирландия, Австрия, Люксембург, Польша, Руминия, Словакия, Словения, Швейцария ва Ҳонконгга етказилган", - дея таъкидланди ЕКда.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
20:57 / 09.04.2025