Жамият | 11:40 / 11.08.2017
49193
2 дақиқада ўқилади

Видео: Депутатнинг эфир вақтидаги имоси интернет фойдаланувчилари жиғига тегди

«Миллий тикланиш» Демократик партияси вакили, Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жалилова эфир вақтидаги ҳаракати интернет фойдаланувчилари эътирозларига сабаб бўлди.

«Ўзбекистон» телеканалининг «Муносабат» кўрсатувига оид видео интернетга жойлаштирилган. Ушбу кўрсатувга «Адолат» ва «Миллий тикланиш» партиялари вакиллари таклиф этилганди. Бевосита мулоқот чоғида Чашмаи Айюб мақбараси фрагменти Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилгани масаласида баҳс юзага келган.

Аудиториядагилар депутатларга қарата савол билан юзланиб, бу масалада Бухоро вилояти халқ кенгаши ҳеч иш қилмаётгани, Қонунчилик палатаси депутатлари қонун ижроси бўйича назорати қилмаётганини келтиришган.

Бундай эътирозга жавобан депутат Дилфуза Жалилова «Бор, бор, бор ролимиз» дея жавоб қайтарган ва партиядошлари томон бурилиб, кўз қисиб қўйган.

Ушбу видеолавҳа остида фикр билдирган интернет фойдаланувчиларининг аксар қисми депутатнинг бу имоси туфайли унга қаттиқ эътирозларини ифода этиб, унинг сўзларини ёлғон деб аташмоқда.

Мавзуга оид