АҚШда 31 йил аввал йўқолган 160 млн долларлик сурат топилди
АҚШнинг Аризона штати музейидан ўғирлаб кетилган, нидерландиялик рассом Виллем де Кунингнинг “Охра аёл” (Woman-Ochre) сурати йўқолгандан 31 йил ўтгач топилди.
“Биз бу иш галереяларимизда намойишга қўйилишидан хурсандмиз. Бу айниқса жуда ҳаяжонли ондир, чунки сурат музейга Эдвард Жозеф Галлахер томондан совға сифатида хайрия қилинган», деб айтган музей директори Мэг Хегиярд.
Қадимий буюмлар сотувчиси Дэвид Ван Аукер суратни хусусий коллекцияни кўриш вақтида бошқа санъат буюмлари билан биргаликда 2 минг долларга сотиб олган. Сўнгра у суратни дўконида сотувга қўйган. Харидорлар бир неча марта суратнинг де Кунингнинг асарига ўхшашлигини таъкидлашгандан кейин Ван Аукер Аризона музейига мурожаат қилган. Музей мутахассислари суратни текшириб, унинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлашган.
Музей маълумотларига кўра, сурат номаълум эркак ва аёл томондан 1985 йилда ўғирлаб кетилган. Уларга ўғриликни амалга ошириш учун 15 дақиқа кифоя қилган: аёл қўриқчиларни чалғитаётган бир пайтда эркак суратни рамкасидан қирқиб олган.
Сурат нархи маълум қилинмаган, бироқ АҚШнинг National Public Radio радиоси аввалроқ сурат 160 млн долларга баҳоланишини айтиб ўтган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
10:52 / 24.08.2024
Аризоналик эркак Трампга таҳдид қилганидан кейин ҳибсга олинди
16:33 / 26.03.2023
Миллион йиллик Гранд канйонлар – дунёнинг энг қадимий мўъжизасидан фотожамланма
13:20 / 12.11.2022