Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуам аҳолисига ядровий ҳужум вақтида ўзини тутиш қоидалари тушунтирилди
Гуам ороли маъмурияти Шимолий Корея томондан ядровий ҳужум амалга оширилган вақтда ўзини тутиш бўйича йўриқнома чоп этди. Бу ҳақда АҚШ ОАВ маълум қилди.
Жорий ҳафтада Корея марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги мутахассислари айни вақтда АҚШнинг Гуамдаги ҳарбий базаларига зарба бериш тезкор режасини жиддий кўриб чиқишаётганини маълум қилганди.
Гуам маъмурияти орол губернатори Шимолий Корея томондан билдирилаётган огоҳлантиришни инобатга олмасига қарамасдан, йўриқномани чоп этган.
“Чақмоқ ёки шарсимон чақмоққа қараманг – у сизни кўр қилиб қўйиши мумкин. Сизни ҳимоя қила оладиган бирор нарса ортига беркининг», дейилган йўриқномада ядровий ҳужум ҳолатига.
“Радиоактив моддалар тарқалмаслиги учун кийимингизни ечинг. Устки кийимнинг ечилиши 90 фоиз радиоактив материаллардан халос бўлишга ёрдам беради”, деб айтилган ҳужум вақтида омон қолиш бўйича маслаҳатларда.
Пентагон, ўз навбатида, Шимолий Кореядаги ракеталар учириш майдончаларига огоҳлантирувчи зарба беришни кўзда тутувчи махсус режани тайёрлаб қўйган.
Гуам маъмурияти орол Шимолий Корея ракета таҳдидидан ишончли ҳимояланганига ишонтирмоқда.
Гуам губернаторининг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жорж Чарфауроснинг айтишича, Гуамда жойлаштирилган THAAD ракеталарга қарши мажмуалари Шимолий Корея ракета зарбасидан ҳимоялай олмаслиги имконияти деярли нолга тенглигини айтган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025