Ҳиндистонда овчи 15 кишини босиб ташлаган филни отиб ўлдирди
Ҳиндистонда овчи Наваб Сафат Али Хон ҳукумат илтимосига кўра Ҳиндистон шарқида 15 кишини босиб ташлаган ёввойи филни Жаркханд штатида отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентилиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, филни бартараф этиш бўйича операцияда 100 га яқин одам иштирок этган, бироқ ҳукумат фақатгина Хонга ўқ узишга рухсат берган.
“Агар у бизни хартуми билан урганда биз ҳалок бўлардик. Бу жуда хавфли операция эди”, деб айтган овчи.
Штат ёввойи табиати қўриқчиси ва бош ўрмончиси Л.Р.Сингхнинг айтишича, филни ўлдириш ҳақидаги қарор бир ҳафта давомида уни транквилизатор билан ухлатиш ва тутишга уринишлар бесамар кетгандан кейин қабул қилинган.
Маълумотларга кўра, ўз тўдасидан ажралган фил март ойида Бихар штатида 4 кишини, қўшни Жаркхандда эса 11 кишини янчиб ўлдирган.
Хиндистон атроф-муҳит вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда ҳар куни камида бир киши камёб жонзотлар, асосан филлар билан тўқнашувдан ҳалок бўлади.
Мавзуга оид
21:03 / 27.09.2024
Ботсвана очарчилик туфайли 20 минг филни ўлдирмоқчи
17:13 / 22.08.2024
40 йиллик тутқунликда — Жанубий Африка ҳайвонот боғидаги сўнгги фил озод этилди
14:36 / 25.04.2023
Россиялик овчи Сурхондарёда Қизил китобга киритилган жониворни овлади
18:50 / 22.04.2023