Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ директори яқин орада ядро уруши бўлишини истисно этди
АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео Шимолий Корея атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ортида унинг ихтиёрида бўлган разведка маълумотлари яқин орада ядро уруши бошланиши имкониятини истисно қилишини айтди.
“Мен биз ядро уруши ёқасида турганимизни қўрсатувчи бирорта разведка маълумотини кўрмадим”, деб айтган у Fox News телеканалига.
Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ президенти маъмурияти Шимолий Кореяни ҳамон таҳдид сифатида қабул қилмоқда ва “АҚШ аввалгидек сабр-тоқат қилиб ўтирмайди”.
Жорий ҳафтада Пхеньян ва Вашингтон бир-бирига нисбатан таҳдидлар билан алмашди. Аввал Трамп Шимолий Корея АҚШга нисбатан таҳдид қилишни бас қилмаса, Вашингтон “олов ва ғазаб” билан жавоб бериши билан таҳдид қилган. Пхеньянда бунга жавобан АҚШнинг Андерсен авиабазаси ва Апра-Харбор денгиз базаси жойлашган Гуам оролига ракета зарбаси бериш имконияти ўрганилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025