Ўзбекистон | 17:57 / 14.08.2017
28720
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисига Саидкамол Хўжаев ўрнига янги ўринбосар тайинланди. «Кун.uz» манбаси хабар қилишича, Ботир Эркинович Зоҳидов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланган.

У валюта айирбошлаш ва конверсион операциялар махсус бошқармаси бошлиғи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Саидкамол Хўжаев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимидан озод этилган ва кўп ўтмасдан «Агробанк»ка раҳбар этиб тайинланганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид