Фан-техника | 14:52 / 14.08.2017
9697
1 дақиқада ўқилади

Тадқиқот: харидорлар iPhone 8’ни 1000 долларга олмоқчи эмас

Barclays компанияси талқинига кўра ўтказилган респондентлар сўрови натижаларига қараганда, унда қатнашганларнинг фақатгина 11 фоизи iPhone каби буюмга 1000 доллар сарфлашга тайёр экан. Бу ҳақда CNBC Barclays тадқиқотига асосан хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги iPhone 8 тахминан 1200 доллар атрофида туради, бу Apple сотувларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Barclays маълумотига қараганда, “олмали” смартфон эгаларининг фақатгина 18 фоизи кейинги модель учун 1000 доллардан кўпроқ пул сарфлашга тайёр.

Аввалроқ iPhone 8 нафақат эгасининг юзини фарқлаши, балки у экранга қараётганини тушунадиган бўлиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид