Жаҳон | 23:27 / 15.08.2017
6350
1 дақиқада ўқилади

Колумбия президенти исёнчилар билан 50 йиллик ихтилоф тугатилганини маълум қилди

Фото:AFP 2017 / FRANK AUGSTEIN

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос Колумбия инқилобий кучлари тўлиқ қуролсизлантирилганини маълум қилди, бу ҳукумат ва айирмачилар ўртасидаги зиддиятларга чек қўйилганини билдиради.

15 августда Колумбияда қуролларни топшириш бўича охирги жараёнлар бўлиб ўтди.

“Бугун биз ихтилофнинг сўнгги нафасини эшитдик... Қуролларни топшириш билан бирга у бутунлай тугатилди ва ҳалқнинг ҳаётида янги давр бошланди”, деб Сантос айтган сўзларни келтириб ўтди «Франс Пресс» ахборот агентилиги. 

Мавзуга оид