Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 йил ўтиб. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини тиклади
16 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳукуматлараро комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков раислигида ўтган мажлисда Қирғизистон ҳукумати раҳбари аввалги йиғилишдан буён 8 йил ўтгани, бу эса етарлича катта муддат бўлгани ҳақида қайд этиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат учун Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни яхшилаш энг муҳими экани ҳақидаги гапларини илиқ қарши олган.
«Қирғизистон билан ҳамкорликни фаоллаштириш учун қулай муҳит яратилди, масалан, Умумий имтиёзлар тизими плюс (ВСП+) ёки Евроиттифоқ ва ЕОИҲ бозорларига божсиз чиқиш. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш зарур. Биз икки халқнинг ривожланиши тўсиқ ва чекловлар олиб ташланишига боғлиқ эканлигини тушундик», — деган Қирғизистон бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, у ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби чегарадаги ўтказиш пунктларини очиш, транзит юкларини ўтказиш ва ўзаро лойиҳалар яратиш зарурлигини эътироф этишган.
Ушбу мажлисдан кейин Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлиси ҳам ўтказилди.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти
15:46 / 13.05.2025