Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Хитой АҚШнинг жаҳондаги дин эркинлиги ҳақидаги ҳисоботини танқид қилди
Эрон ҳукумати АҚШ давлат департаментининг 2016 йилги жаҳондаги дин эркинлиги ҳақидаги ҳар йиллик анъанавий ҳисоботида қилинган хулосаларга қарши, деб маълум қилди Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий.
“Эрон бунга муайян сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда тузилган ҳақиқатга мос бўлмаган, асоссиз ва нохолис ҳисобот сифатида қарайди”, деб айтди Қосимий.
Унинг айтишича, Вашингтон ундан кўра АҚШда диний эркинликни, айниқса мусулмонларга нисбатан, таъминлаш ҳақида қайғуриши зарур.
“Шу аён бўлмоқдаки, диний ва ирқий таҳқирлаш, исломофобия ва ксенофобия америкалик сиёсатчилар ўртасида кенг тарқалган ва тез-тез учрайдиган ҳолат ҳисобланади”, деб қўшимча қилган Қосимий.
Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳисоботни нообъектив деб атаган ва Хитойда барча дин эркинлигига бир хилда риоя қилинишини таъкидлаб ўтган.
“Турли элат ва динларга тегишли бўлган барча хитойликлар дин эркинлигида тенгдирлар. АҚШ давлат департаментининг бу ҳисоботи ушбу фактларни инкор этмоқда”, деб айтган матбуот анжуманда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин.
АҚШнинг 2016 йил учун тузилган бу ҳисоботида Эрон ҳукумати “бахаизмга эргашувчилар, насронийлар ва суннийлар ҳамда бошқа диний озчилик вакилларини тақиб қилиш, сўроқ қилиш ва ҳибсга олишни давом эттирмоқда”, деб айтилган.
Бундан ташқари, Вашингтонда Хитойда турли диний оқимлар вакилларига нисбатан жисмоний куч ва қийноқлар қўлланган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025