Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Оталар чойхонаси”да қиморхона ташкил этган қиморбозлар ушланди
Андижон вилоятида ўтказилаётган махсус «Тозалаш- Антитеррор» тадбири чоғида чойхонада қиморхона ташкил этилгани аниқланди. Шу билан бирга улардан далилий ашёлар ва қиморга тикилган пуллар олинган. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизмати Kun.Uz таҳририятига маълум қилди.
2017 йил 15 август куни тунги 01:50 ларда, ўтказилаётган тадбир ва тунги хизмат давомида Асака тумани Кўнгил кўчасида яшовчи Б.И. шу кўчада жойлашган «Оталар чойхонаси»да ноқонуний равишда қиморхона ташкил этган. У Асака тумани Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи А. О, Асака тумани Тиллахон кўчасида яшовчи А.А, Асака тумани Асака кўчасида яшовчи А.У, Асака туман Асака кўчасида яшовчи С.Д ва Асака туман Асака кўчасида яшовчи Т.Г.ларга чўтал пули эвазига қимор ўйнашларига шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида 4 дона ошиқ суяги, 7 дона елим стакан, 136 минг сўм чўтал пули ва 658 минг 500 сўм «дов»га тикилган пуллар олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормокда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025