Жамият | 10:21 / 16.08.2017
23315
4 дақиқада ўқилади

Парвоз қилишни истайсизми? Тошкентдаги биринчи батут марказига марҳамат!

Мириқиб ҳордиқ чиқаришни ва танангизни "хурсанд" қилувчи фойдали машғулот билан шуғулланишни истайсизми? Қўрқувни енгиб, "Ўргимчак одам", "Бэтмен" каби парвоз қилишничи? У ҳолда сизларни Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган ажойиб батут маркази - IFly кутиб қолади. 

Батут ўзи нима? 

Батут французча "batoude" - "зарба" сўзидан олинган бўлиб, сакраш учун мосланган қурилмадир.

IFly - Тошкентда очилган биринчи  батут марказлари бўлиб, бу ерда ёшидан қатъи назар ҳар бир инсон ўз вақтини мароқли ва унутилмас ўтказиши кафолатланади. 

Фойдали ва қувноқ машғулот

Батутда сакраш энг қувноқ ва фойдали машғулотлардан бири бўлиб, у қоматни идеал шаклга келиши ва мушакларни тўғри ҳаракатланишига ёрдам беради. Бу спорт тури инсонга кўтаринки кайфият, тетиклик бағишлайди. Шунингдек, батутда сакраш инсон танасига ижобий таъсир кўрсатиши олимлар томонидан ҳам исботланган. 

Батутнинг фойдали жиҳатлари

* Организмдаги қон айланишини яхшилайди
* Озишга ёрдам беради
* Бўғимлар мослашувчанлиги ортади
* Мушакларни мустаҳкамлайди
* Инсон руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади
* Қон босимни нормал ҳолатга келтиради

Тошкентдаги биринчи батут маркази

2017 йил 14 январь куни  Integro мажмуасида Тошкентдаги биринчи IFly батут марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказда 13та бутут мосламалари, юмшоқ кубикли бассейн, баскетбол ҳалқалари жойлашган. 

Профессионал тренерлар ташриф буюрганларга батутда сакраш, трюклар бажариш ва гавдани тўғри тутиш қоидаларини ўргатишади. 

Марказда дам олиш, шуғулланиш билан биргаликда турли тадбирлар, туғилган кун, жамоавий тимбилдингларни ўтказиш имконияти бор. Шунингдек, бу ерда мини-кафе ҳам ташкил этилган.

Янги филиал

19 июль куни очилган янги филиалда катталар ва болалар учун мўлжалланган 26та батутлар ўрнатилган. Бу ерда профессионаллар ҳам, ҳаваскорлар ҳам батут билан шуғулланиб, турли акробатик трюкларни амалга оширишлари мумкин.  

600 квадрат метрли янги филиалда қуйидаги қулайлик мавжуд: 

* Вейкборд ва сноуборд ишқибозлари учун ускуналар
* Эгилган ва горизонтал батутлар
* Баскетбол майдони
* Қояга кўтарилиш деворлари
* Душ хоналари 

Белгиланган қоидалар 

Батут майдонига киришда меҳмонлар сўровномасини тўлдириш керак бўлади. Унда барча керакли қоидалар кўрсатиб ўтилган:

1. Батутга металл қисмларсиз бўлган фақатгина қулай кийимларда киришга рухсат этилади.
2. Ўзингиз билан албатта алмаштирилувчи пайпоқлар келтиршингиз лозим.
3. Тренер билан машқ қилингандан сўнггина сакраш мумкин.
4. Битта батутда фақатгина БИР киши сакраши мумкин .
5. 4 ёшгача бўлган болалар фақатгина ота-она ҳамроҳлигида батутга кириши мумкин. 
6. 14 ёшгача бўлган мижозлар батутга кузатувчи яқинларисиз киритилмайди. 
7. 14-18 ёшдаги ташриф буюрувчилар ота-оналаридан ёзма рухсатнома олиб келишлари шарт.  
8. Спиртли ичимликлар истеъмол қилган шахсларнинг батутда сакраши мумкин эмас.
9. Сакраётган вақтда оғизда сақич, ширинлик, суюқлик ва бошқа нарсалар бўлиши таъқиқланади.  
10. Ҳомиладор аёлларга батутда сакраш ман этилади.

1. IFly маркази: 

Манзил: Бунёдкор шох кўчаси, 52
Мўлжал: Integro СМ
Телефон: (+99871) 276-43-43

2. IFly марказининг филиали:

Манзил: Миробод тумани, Миробод кўчаси, 41/6 
Мўлжал: Arena спорт мажмуаси 
Телефон: 231-92-00

IFly батут марказининг янгиликлари, турли акция ва танловлар ҳақида ижтимой тармоқлар орқали кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/ifly.uz
Telegram: https://t.me/iflybatut
Instagram: https://www.instagram.com/ifly.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид