Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда шубҳали шахс 1,5 кг марихуана билан қўлга олинди
Андижон вилоятининг Андижон туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, «Ёрбоши» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Султонобод» маҳалласи ҳудудида, йўлнинг четида турган фуқаро ўзини шубҳали тутганлиги учун ички ишлар ходимлари томонидан шахсига оид ҳужжатлари сўралганида, қўлидаги полиэтилен пакетни ташлаб қочмоқчи бўлади. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилган.
Ходимларнинг тезкорлиги натижасида, ушбу шахс ушланди. Избоскан туманининг Пойтуг шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган М.Ж.нинг қўлидаги полиэтилен пакетда, жами оғирлиги 1 кг 574,07 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳванд модданинг манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025