Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
Тожикистон таълим ва фан вазирлиги пойтахтдаги 9-синфни тугаллаган мактаб ўқувчилари учун алоҳида мажбурий аттестация ўтказишга қарор қилди. Аттестациядан ўта олмаганлар 10-синфга қабул қилинмайди, улар тугалланмаган ўрта маълумот ҳақидаги аттестатни олиб, мактабни тарк этишга маҳкум. News.tj шу ҳақида хабар берди.
Душанбедаги 9-синф битирувчилари деярли бутун ёз мавсуми давомида имтиҳонларга тайёрланиш ва уларни топшириш билан банд бўлишди - дастлаб битириш имтиҳонлари, кейин эса 10-синфда ўқишни давом эттириш учун кириш имтиҳонлари. Кириш имтиҳонлари якунларига кўра қанча ўқувчи саралаб олингани ҳозирча номаълум. Таълим вазирлигида тест синовлари ўтказилмагани, фақат суҳбат бўлгани таъкидланса-да, ўқувчиларнинг ота-оналари тест имтиҳонлари ўтказилгани, баъзи ўқувчиларнинг мактабни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида айтишмоқда.
Умуман олганда бундай "саралаш" ўтказилишига жорий йилнинг январида икки ўсмирнинг пичоқбозлигидан кейин қарор қилинди. Ўшанда ўсмирлар "жанги" икки нафарининг ўлими билан тугаганди.
2017 йилнинг 30 мартида Таълим ва фан вазирлиги Душанбедаги ўрта мактабларда ўқишни давом эттиришнинг янги тартибини белгилаб берган. Эндиликда ўқувчиларнинг 10-синфда ўқишни давом эттириши учун уларнинг 9-синф бўйича баҳолари ва мажбурий аттестация натижаларига қаралади.
Таълим вазирлигида гап тўлақонли қўшимча имтиҳонлар эмас, фақат суҳбат ҳақида кетаётгани алоҳида таъкидланган.
Вазирликнинг ўрта мактаб таълим бошқармаси бошлиғи Абдужаббор Алиевнинг маълум қилишича, 10-синфга саралаш бўйича талаблар фақат ўғил болаларга нисбатан қўлланилади. "Бола яхши баҳоларга ўқиган бўлса-ю, хулқи қониқарсиз бўлса, мактаб тартиб-қоидаларини бузган бўлса, 10-синфга қабул қилинмаслиги мумкин", - дейди Алиев.
"Қиз болалар эса, 9-синф якунлари бўйича қандай ўрта балл олишларидан қатъи назар, ўқишни давом эттиришлари мумкин".
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024