Жамият | 14:26 / 17.08.2017
21665
1 дақиқада ўқилади

Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 

Қон таҳлилини топширишга мажбур бўлаётган беморларнинг энг кенг тарқалган муаммоси - паст гемоглобин, яъни камқонлик. Ушбу кўрсаткични оширишнинг икки йўли бор, деб ёзади "Ортодокс" тиббий портали. 

Биринчиси, оддий - муайян дори препаратларини қабул қилиш. Иккинчиси, мураккаброқ - озиқланиш рационини ўзгартириш ва маҳсулотлар ёрдамида гемоглобинни ошириш. 

Иккинчи вариантда риоя қилиш керак бўлган уч қоида мавжуд:

1.  Дон маҳсулотлари ва сули ёрмаси - нонушта. 

2.  Қайнатилган жигар, тухум, мол гўшти, қизил рангдаги сабзавотлар - мукаммал тушлик. 

3.  Қайнатилган ёки буғда тайёрланган балиқ, денгиз маҳсулотлари, тофу пишлоғи, қизил рангли мевалар, қора аччиқ шоколад - камқонликдан азият чекувчилар учун айни муддао. 

Мавзуга оид