Ўзбекистон | 12:00 / 17.08.2017
16125
1 дақиқада ўқилади

Ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевга ўринбосар тайинлади.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3222-сон қарорига мувофиқ Соҳиб Исмоилович Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрелида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилганди. 

Бироз аввалроқ Шавкат Обиджонович Тўлаганов Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид