Фото: Гулларга бурканаётган Самарқанд кўркам қиёфа касб этмоқда
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали тантаналари бошланиши арафасида Самарқанд шаҳри ўзининг гулзорлари билан ҳам «Шарқнинг гавҳари» деган таърифга муносиб гўзал қиёфа касб этмоқда, деб ёзади вилоятнинг «Зарафшон» газетаси.
Бир-биридан гўзал, фараҳбахш кўчаларимиз, хушҳаво хиёбонларимиз кўзни қувонтириб, дилларни яйратиб, қалбларимизни ғурурга тўлдирмоқда.
Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг маълумот беришича, бошқарма, корхона ва ташкилотлар, муассасалар томонидан шаҳар чорраҳалари, хиёбонларга 1 миллион тупдан зиёд карантус, райҳон, Қўқон гули, пентус, сальвия каби ноёб гул кўчатлари ўтқазилди.
Ушбу тароватли гулларнинг сонини 2 миллионга етказиш чоралари кўриляпти. Шунингдек, асосий кўчалар панжаралари ва чорраҳаларда қарийб 5 мингга яқин тувакларда ҳам гуллар етиштириляпти. Шу давргача экилган 1,5 мингга яқин ноёб манзарали дарахтлар қадимий ва навқирон шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024