Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
Франция чемпионатида учинчи тур ўйинлари бошланишидан олдин жамоалар Барселонадаги теракт қурбонлари хотираси учун бир дақиқа сукут сақлайди. Бу ҳақда Лига 1 расмий сайтида хабар қилинган.
Шунингдек, Франция иккинчи дивизионида ҳам ўйинлар бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади.
3-тур ўйинлари 18 август оқшомида «Метц» ва «Монако» жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади.
17 август куни Барселонадаги Рамбла туристик кўчасида фургон одамларни босиб кетди. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ одам жабрланди. Кейинроқ 18 августга ўтар кечаси Камбрильсда автомобилда одамлар устига босиб борган беш нафар террорчи йўқ ўлдирилди.
Испанияда 18 августдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.
Мавзуга оид
22:10 / 06.11.2024
Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябр ойининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
17:26 / 08.08.2022