Light | 22:14 / 18.08.2017
41478
3 дақиқада ўқилади

Инсонлар билан муносабатларни яхшилаш борасида 7 тавсия

Одамлар билан осонликча танишиш ва мулоқот қилишни истовчиларга "Лайфхакер" тавсиялари:

1. Смартфонингизни парвоз режимига ўтказинг

Шунда сизнинг бошқалар билан мулоқотингизга ҳеч ким халақит бермайди. Ўзингиз ҳам телефонга чалғимайсиз ва бор диққатингизни суҳбатга қаратасиз. Кимнингдир ижтимоий тармоқлардаги изоҳига кечроқ жавоб берсангиз, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ.

2. Иккингизни ҳам қизиқтириши мумкин бўлган мавзуларни танланг

Баъзан янги таниш орттириш қийин бўлади. Бундай пайтларда дўстларингиздан ким биландир таништириб қўйишни сўранг. Бу усул реал ҳаётда ҳам, онлайн ҳаётда ҳам иш беради. Агар у инсон билан умумий танишларингиз бўлмаса, иккингизга ҳам қизиқ бўлган мавзуларни топишга ҳаракат қилинг. Суҳбатдошингизга саволлар бериб, ўзингиз ҳақингизда сўзлаб беришдан қўрқманг.

3. Ноодатий саволлар беринг

Шахсий мавзуларни муҳокама қиладиган кишилар ўзлари билмаган ҳолатда яқин бўлиб қолишади. Ҳамма билгиси келган, лекин сўрашга қўрқадиган нарсаларни сўранг. Қўшимча саволлар бериб, суҳбатни давом эттиринг. Бундай саволлар кўп, масалан:

  • Ҳаётингиз давомида нимадан кўпроқ қўрққансиз?
  • Энг зўр саёҳатингиз ҳақида сўзлаб беринг.
  • Сизга ўзингизнинг турмуш тарзингиз ва услубингиз ёқадими?
  • Дунёда энг яхши кўрган нарсангиз?
  • Оила аъзоларингиздан ташқари, кимлар сизга энг эсда қоларли ҳаётий сабоқ берган?

4. Одамларнинг кўзларига қаранг

Суҳбатдош билан юзма-юз гаплашиш инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Шу тариқа сиз унга бўлган самимий қизиқишингизни намоён этасиз. "Кўзлар - қалб ойнаси", деб бекорга айтишмайди, ахир.

5. Илҳомлантиринг

Одамлар билан қандай оҳангда мулоқот қилишингиз катта аҳамиятга эга. Суҳбатдошингизни ўз кучини синаб кўришга мажбур қилинг. Уни қўллаб-қувватланг, маслаҳат беринг, шахсий тажрибангиз билан ўртоқлашинг. Инсонларни янги муваффақиятларга илҳомлантиринг. Шунда сиз бошқаларда ўзингиздан кейин ижобий таассурот қолдирасиз, инсонлар сиз билан яна учрашиш истагида бўлишади.

6. Ўз қизиқишларингиз ва хоббиларингиз ҳақида сўзланг

Ўзингизга ёқадиган нарсалар ҳақида сўзлаганингизда ич-ичингиздан нур таратасиз ва одамлар сизнинг ҳиссиётларингизни албатта эслаб қолишади. Қизиқ ҳикоялар, тавсиялар ва таассуротлар билан бўлишинг. Бунга жавобан суҳбатдошингиз ҳам ўзининг севган машғулотлари тўғрисида сўзлаб беради.

7. Телефон рақамини сўрашга қўрқманг

Агар ким биландир суҳбатлашиш сизга ҳузур бағишлаган бўлса, у инсон билан хайрлашиб кетиш катта хато бўларди. Ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ҳар доим ҳам самара беравермайди, чунки суҳбатдошингизнинг бунга вақти бўлмаслиги мумкин. СМС-хабар эса натижа бермай қолмайди. Шундай экан, танишувни давом эттириш ниятингиз бўлса, суҳбатдошингиздан телефон рақамини сўрашга журъат қилинг.

8. Кибрланиб кетманг

Муайян доираларда машҳур бўлсангиз, турли ҳикояларга бой бўлсангиз ҳам, қолганлар сизнинг соянгизда қолиб кетиши керак деб ўйламанг. Ўзингизни камситманг ҳам. Аслида қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қолинг.

Мавзуга оид