Ўзбекистон | 15:00 / 18.08.2017
13020
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди

Тошкент – Бекобод йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилади. ЎзА хабарига кўра, президент Бекобод шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишиши чоғида шу ҳақда маълум қилинган.

Лойиҳада, жумладан, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Бекобод цемент заводи» ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган. 

«Давлатимиз раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, бир сўз билан айтганда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди. Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга «Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви» деб ном беришни таклиф қилди. 

Президентимиз, шунингдек, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди», дейилган хабарда.

Мавзуга оид