Жаҳон | 23:17 / 19.08.2017
17840
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди

Фото: EPA

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уни Германиядаги сайловолди кампаниясига “қўпол аралашувда” айблаган Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлга кескин жавоб қайтарди.

“У ҳеч қандай чегарани билмайди! Сен ўзи кимсан Туркия президенти билан гаплашадиган?!”, деб юзланган Эрдўған. Унинг бу нутқи Туркия телевидениеси орқали намойиш қилинган. 

Эрдўған Габриэлга “жойини билишни” маслаҳат қилган. “Сен сиёсатда қачондан берисан? Ёшинг нечида ўзи?”, деб ғазабланишда давом этган Эрдўған.

Эрдўған 18 августда Германиядаги сиёсий партиялар Анқарага нисбатан душманона кайфиятда эканлигини айтган ва Германияда яшовчи барча туркларни Бундестагга бўладиган сайловларга таъсир қилишга чақирган. У 24 сентябрда ўтадиган сайловларда “ўзини нотўғри тутадиган ва “исломга қарши кайфиятда бўлган” партияларни қўллаб-қувватламасликка чақирган. У, жумладан, туркларни мамлакатнинг амалдаги канцлери, ХДИ/ХИИ (Христиан демократик иттифоқ/Христиан ижтимоий иттифоқ) партиялар альянси раҳбари Ангела Меркель ва ИДП (Ижтимоий-демократик партия) етакчиси Мартин Шульцга овоз бермасликка чақирган.

Мавзуга оид