Жаҳон | 19:30 / 19.08.2017
11808
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Фото: РИА Новости / Ирина Швец

“Рейтер” ахборот агентлиги Россиянинг Сургут шаҳрида одамларга пичоқ билан қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганини маълум қилди. Ахборот агентлиги бунда ИШИД назоратида бўлган "Амак" ахборот агентлигига иқтибос келтирган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари номаълум кимса одамларга пичоқ билан ҳужум қилиб, бир неча кишига жароҳат етказган Сургут марказида иш олиб бормоқда.

19 август куни тушга яқин Сургут марказида ниқобда бўлган йигит одамларга ҳужум қилган. У ҳужум давомида 7 кишига жароҳат етказган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Босқинчини қўлга олиш вақтида у қаршилик кўрсатган ва полиция томондан отиб ташланган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи 1994 йилда туғилган. Полиция унда руҳий касаллик борлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда.   

Шаҳар мэри Вадим Шувалов шаҳарликларга тинчликни сақлаш ва шошма-шошарлик билан хулосалар чиқармасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, полиция вазиятни назорат қилмоқда. 

Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин ушбу ҳужумнинг тергов қилинишини ўз назоратига олган.

Мавзуга оид