Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aston Martin кимошди савдоси рекордини янгилади
Aston Martin спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси Монтерейдаги кимошди савдосида рекорд ўрнатди: номаълум харидор 1956 йилда ишлаб чиқарилган DBR1 модели учун 22,6 миллион доллар тўлади. Бу ҳақида CNN Money хабар берди.
Шу тариқа Британия автомобилларининг кимошди савдосида рекорд янгиланди. Бундан олдинги рекорд бир йил аввал, 1955 йилги Jaguar D-Type 21,8 миллион долларга сотилганида қайд этилганди.
Sotheby's кимошди уйи DBR1'ни «Aston Martin тарихидаги энг муҳим модель» деб атади. Сотилган автомобиль - компания томонидан ишлаб чиқарилган беш DBR1'нинг энг биринчиси ҳамда очиқ савдога қўйилган ягона шундай автомобиль сифатида эътироф этилган.
DBR1 автомобиллари 1956 йилдан 1959 йилгача ишлаб чиқарилган. Рекорд нархга сотилган автомобиль 1959 йилдаги «Нюрбургрингнинг 1000 км'и»пойгасида ғолиб бўлган.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
10:05 / 20.03.2025