Жаҳон | 19:40 / 21.08.2017
9191
2 дақиқада ўқилади

Қуёш тутилиши Калифорнияга энергетик коллапс билан хавф солмоқда

Фото: Reuters

АҚШнинг Калифорния штати 21 августдаги қуёш тутилиши сабабли 2500 МВт энергиядан маҳрум бўлади. Бу энергия эса 1,5 млн уйни электр энергия билан таъминлашга етган бўларди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда. 

Штатда энергия етишмаслиги 3 соат давомида сезилади. Калифорнияда электр энергиянинг 40 фоизи тикланувчи энергия манбалари ҳисобига ишлаб чиқарилади.

Қуёш тутилиши эса электр тармоқлари ходимлари учун ўзига хос чақириқ бўлади, чунки қуёш энергияси келишининг камайиши ва кўпайиши кескин юз беради. Қуёш тутилиши вақтида штатда катта ҳажмда гидроэлектростанция ва табиий газ қўллашга тўғри келади. Шу муносабат билан штат раҳбарияти аҳолидан қуёш тутилиши вақтида электр тармоқларга юклама камроқ тушиши мақсадида унча зарурат бўлмаган электр асбобларни ўчириб туришни илтимос қилган. 

Ҳукумат режаларига кўра, 2045 йилга келиб Калифорниядаги бутун электр энергия 100 фоизга тикланувчи манбалар ҳисобига ишлаб чиқарилади. 

21 августда 1918 йилдан кейинги энг узоқ давом этувчи қуёш тутилиши бўлиб ўтади. Ушбу табиий ҳодиса фақатгина АҚШ ҳудудидан кўринади. Шу сабабли бу тутилиш “Буюк америкача тутилиш” деб ҳам аталмоқда. Бу ноёб табиат мўжизаси вақтида Қуёш 2 дақиқа 40 сонияга буткул Ой билан тўсилади.

Мавзуга оид