Жаҳон | 16:00 / 22.08.2017
7929
2 дақиқада ўқилади

Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда

Саудия Арабистонининг катта муфтийси Шайх Абдул Азиз Аш-Ашайх қатарлик зиёратчилар учун йўналтирилган  самолётларнинг қўнишига рухсат бермаган Доҳани танқид остига олди. Аш-Шайх Доҳанинг бу ишини нотўғри ва хавфли деб атади, дея хабар беради "Аш-Шарқ Ал-Аусат" газетаси. 

Гап шундаки, Saudia авиакомпанияси қатарлик зиёратчиларни Доҳадан Жиддага олиб келиши керак бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Қатар ҳукумати авиакомпания самолётларининг қўнишига рухсат бермаган. Ҳолбуки, бунинг учун керакли бўлган расмий ҳужжатлар бир неча кун аввал йўлланган. 

Қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узиб қўйганидан кейин Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср авиакомпаниялари мамлакатнинг ҳаво кенглигидан фойдаланишни тўхтатишган. Шунингдек Qatar Airways ҳам уларнинг ҳаво кенглигидан фойдаланиши тақиқланган. 

Ўтган ҳафта валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Қатар шайхи Абдулла бин Али Ат-Таний ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Қироллик қатарлик зиёратчиларни Жиддага келтириш учун етти самолёт йўллаш мажбуриятини ўз зиммасига олган эди.

Мавзуга оид