Тошкент шаҳар ИИББ норозиликка сабаб бўлган хабари учун узр сўради
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг қидирувга берилган шахслар ҳақидаги хабари ундаги «вилоятлик шахсларга ўхшаш» ибораси учун жамоатчиликнинг кескин норозилигига учрагач, хабарни ўзгартирди ва фотоматериалларни таҳрирлади.
Дастлабки хабарда илова қилинган суратларнинг бирида қидирувга тушган шахслардан бирининг «кийиниши вилоятликларга ўхшаши» қайд этилганди. Хабарнинг янги таҳририга илова қилинган суратларда «кийинишидан вилоятлик шахсларга ўхшаш» ҳақидаги таъкид йўқ.
Шунингдек, шаҳар ИИББ бу масалага ойдинлик киритиб, ходимнинг эътиборсизлиги сабабли шундай хатога йўл қўйилганини маълум қилган.
«Тошкент ШИИББ расмий сайтида чиққан бу хабар турли интернет сайтлар томонидан, ҳавола бериб тарқатилди ва гумондорлардан бирига тариф беришда «вилоятлик шахсларга ўхшаш» атамаси одамлар орасида эътироз келтириб чиқаргани маълум бўлди.
Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан юртимиз фуқаролари бундай атама билан тоифаланмайди, бундай ҳолат хабарни тайёрлаган ходимнинг эътиборсизлиги туфайлигина келиб чиққан. Буни ҳеч қандай ғараз мақсад эмас, шунчаки тушунмовчилик сифатида қабул қилинишини сўрар эдик.
Ходимга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида бундай хатога йўл қўйилмаслигини билдириб ўтамиз», дейилган изоҳда.
Мавзуга оид
07:47 / 15.06.2021
Тошкентда ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаролар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди
17:34 / 20.05.2021
Бўстонлиқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12:01 / 06.05.2021
Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди
23:51 / 24.02.2021