Спорт | 16:44 / 26.08.2017
3879
1 дақиқада ўқилади

Себастьян Феттель «Феррари» билан шартномани узайтирди

Фото: Reuters

Пойгачи Себастьян Феттель «Феррари» билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда RT.

Sky Sports маълумотига кўра, келишув шартлари ҳозирча номаълум. Аввалроқ, «Скудерия» пойгачига қиймати 120 млн доллар бўлган уч йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ немис ўзига камроқ муддатли келишув кераклиги ҳақидаги қарорга келган.

Феттелнинг ўзи маълум қилишича, унинг шартномаси ҳақидаги маълумот «Формула-1» Италия Гран-присининг якунланишидан аввал пайдо бўлмайди.

Июль ойининг охирида Феттель «Формула-1» пойгасининг Венгрия Гран-приси ғолиби бўлганди.

Мавзуга оид