Жаҳон | 15:30 / 27.08.2017
9576
1 дақиқада ўқилади
Ироқ ҳарбийлари яна бир шаҳарни ИШИДдан озод қилди
Ироқ ҳарбийлари мамлакат шимоли-шарқидаги Талл-Афар шаҳрини ИШИД жангларидан тўла озод қилди. Бу ҳақда "Пресс-ТВ" телеканалида хабар берилди.
Айни вақтда ироқлик ҳарбийлар ушбу шаҳар марказида назорат ўрнатишган.
Талл-Афар ИШИД қўлига ўтишидан аввал унда 200 минг киши истиқомат қиларди. Бу шаҳар 2003 йили АҚШ ҳарбийлари Ироққа кирганидан кейин шиалар ва суннийлар ўртасида баҳс майдонига айланган. Ушбу шаҳар аввалроқ ИШИДдан озод этилган Мўсул шаҳридан 80 км ғарбда жойлашган бўлиб, стратегик жиҳатдан муҳим пункт ҳисобланади.
Мавзуга оид
00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ
00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди
11:11 / 04.09.2017
ОАВ: ИШИДнинг 1300 га яқин хорижлик жангариси Ироқ армиясига таслим бўлди
22:30 / 23.07.2017