Марк Цукерберг иккинчи бор ота бўлди
Дунёнинг энг йирик Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг иккинчи фарзандининг дунёга келгани ҳақида хабар берди.
"Қадрли Августа, бу дунёга хуш келибсан! Онанг ва мен сенинг ким бўлиб вояга етишингни сабрсизлик билан кутамиз", - деб ёзади Цукерберг ўзининг Facebook саҳифасида.
Таъкидлаш жоизки, Цукерберг бундан аввал қизи дунёга келганидан сўнг икки ой декрет таътилини олишини айтганди. У Facebook раҳбарияти ота-оналарга 4 ойлик декрет таътилини беришини қайд этган.
Марк Цукерберг — 33 ёшли ишбилармон, Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси. Ҳарвард университетининг иккинчи курсидан ўқишни ташлаб, ўзини буткул бизнесга бағишлаган. 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчилар сони ўртача 2,01 миллиард кишига ошди. 2012 йилда Цукерберг Присцилла Чанга уйланган, 2015 йилнинг декабрида эса улар илк марта ота-оналик бахтига эришишган. Жуфтликнинг биринчи қизига Максима дея исм қўйишган.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
23:18 / 30.09.2024
Цукерберг 2030 йилга бориб №1 гаджетга айланадиган қурилма номини айтди
22:30 / 29.09.2024